Авариядаги зарарни қоплаш
Ассалому алайкум! Кеча машинамда ҳалокатга учрадим. Машина келиб урилди. Ҳамма айб унда эди. Уста келиб 2000$га тўғрилаб беришини айтди ва айбдор менга пулни берди. Ҳаммасини ҳисоблаб чиқсам берган пулидан 6млн ортиб қоларкан. Шу пулни янги машина олганда қўшиб олсам менга ҳалол бўладими? Чунки машинамни сотаётганимда ҳалокатга учраганини айтаман. Шу сабабли нархи тушади. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Зарарни қоплайдиган даражадагисини олишингиз ҳалол. Ортиғини қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 10:56 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром