Буюк ишлар

Ассалому алайкум! Ҳадисда (саҳиҳлигини билмайман) : “Аллоҳ буюк ва шарафли ишларни яхши кўради, аммо майдаларини яхши кўрмайди” дейилган экан. Айтингчи бундаги майдаларнинг маъноси нима?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! عن سهل بن سعد الساعدي رضي الله عنه أنه سمع النبيَّ صلى الله عليه وسلم يقول: ((إن الله كريمٌ يحبُّ الكرم، ويحب معاليَ الأخلاق، ويكره سَفْسافَها))[2]، وفي رواية: إن الله عزَّ وجل كريم يحبُّ الكرماء، ويحب معاليَ الأمور، ويكره سَفْسافَها  Саҳл ибн Саъад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло ишларни шарафлиларини, хулқларни гўзалларини, хислатлардан энг фазилатли бўлганларини яхши кўради. Сафсаталарини хушламайди” деганлар.
Имом Ҳоким бу ҳадисни саҳаҳ деган эканлар.  Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 11:07 | Савол-жавоблар | 137 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar