Шундай дуо борми?

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, қуйидаги дуони ўқиган инсонга самодаги фаришталар мағфират тилайдими? «Ла илаха иллаллох қобла кулли ахад ла илаха иллаллох баъда кулли ахад ла илаха иллаллох ябқо роббуна ва яфна кулли ахад». Дуонинг маъносини хам билдирсангизлар. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бор, буни имом Табароний ривоят қилганлар. Маъноси : “Ҳаммадан олдин ҳам Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган Аллоҳгина бор эди. Ҳаммадан кейин ҳам бор бўлади, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Роббимиз боқийдир Ундан ўзга барчаси фонийдир”.  Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 01:35 | Савол-жавоблар | 155 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar