Ҳалол таом хусусида

Ассалому Алайкум Шайх Хазратлари. Дин ё‘лида қилаётган ишларингизнинг ажрини Аллоҳ икки дунёда ҳам тақдирласин! Бизнинг қуйидаги масала юзасидан мурожаатимиз бор эди!Биз хозирда Эуропа шахарларидан бирида яшаймиз. Биз бу ерда ҳалол таомларни исте‘мол қилишга харакат қиламиз. Лекин, бу ерда ДОНЭР КАБОБ тайёрлаб сотишади. Тайёрлаётганларнинг мусулмон эканлигини суриштириб билдик. Улар мусулмон. Улардан таом тайёрлашдаги го‘шт ҲАЛОЛми деб сураганимизда, улар ҳалоллигини айтишди. Биз буни билгач, ко‘п маротаба у ерда таомларини исте‘мол қилдик. Лекин бир неча кун аввал, бир до‘стимиз у ердаги таом таёрлашдаги го‘штдан шубхам бор, яни уларни го‘штни қаердан олишини биламан деди. Лекин сотувчилар ҲАЛОЛ дейишган эди, шунинг учун биз бу го‘штлардан тайёрланган таомларни исте‘мол қилсак жоизми, ёки шубхали деб Тақво қилишимиз керакми? Жавобингиз учун аввалдан ташаккур!!!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қўшимча равишда суриштириб аниқлаш осон.

6 Май 2022, 11:29 | Савол-жавоблар | 134 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar