Бола учун мультфильм

Ассалому алайкум! Россияда ишланган "Малышарики" номли 0 дан 4 ёшгача мультфильм бор. У ерда хар хил нарсаларни, масалан катта кичик, яқин ва узоқ, ранг ва рақамларни ўргатади, орада шу сўзларни мусиқада куйлаб хам ўтади. Шу мультфилмни болам кўрса бўладими? Ўзим кўриб чиқдим, ахлоқни бузадиган ё ёмон жойлари йўқ. Рус тилини ҳам ўзлаштиришига ёрдам беради. Худди шу услубда ишланган "Фиксики" хам бор. Шундай тарбиявий мультфильмларни кўрса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Илм ўрганишдан ташқари ёмон таъсири бўлмаса жоиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:22 | Савол-жавоблар | 161 | Бола тарбияси
|
Boshqa savol-javoblar