Сибирда таҳорат

Ассалому алайкум! Мен Россиянинг Сибир тарафларида ишлайман. Ҳаволар қаттик совийди. Мен олдин простатит касали билан оғриганман, алҳамдулиллаҳ намозларимни вақтида адо этяпман. Шу бир-икки кун ичида қовуғимда оғриқ бўляпти. Таҳоратда менга ўхшаганларга енгиллик борми? Қандай йўл тутсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Енгиллик бор. Сиз авратингизни ҳадеб ювманг. Истинжо қилмасдан нажосатни қоғоз билан яхшилаб кетказиб таҳорат қилаверинг. Ҳозирги замонда таҳоратга сув иситиш мушкул иш эмас. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 11:40 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar