Салам савдо

Ассалому алайкум! Биз салам савдосига мувофиқ мдф сотамиз. Нахт пулга ва айнан шу заводдан демастан, шу сортдагисини олиб кебераман деб пулни оламан. Энди базида фалон базада фалонча мдф турипти, шу мдфларни менга келтириб беринг деб тўлиқ нахт санаб беради, биз олиб кеб берамиз, Лекин нархи очиқ ойдин айтамиз у базага нисбатан бизда 2$ қиммат сабаби йўлкира олиб келиш ва фойда учун. Бу ерда мижоз бизга айнан шу базани шу сортини олиб келиб бер ва кесиш хизматини хам бизда қилдирип ўша мдфларни кестириб кетади ва нахт пул тўлап кетади. Биз олиб келиб олайлик олдин кейин пулни тўлайсиз десак ҳам кўнмайди, пулни ишлатиб юборишим мумкин деб. Базида мижоздан пулни оламиз эртасига ўша базага бориб ўша мдфларни оламиз десак, улар сотиб қўйган бўлади. Мижозга айтсак вақтида олиб келмагансилар деб ҳафа бўлишади. Шу ҳолатимиз жоизми? Нима мумкин томонни қилсак бўлади ёки?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “фалон базада фалонча мдф турипти,шу мдфларни менга келтириб беринг” - бу келишув салам савдоси бўлса, жоиз эмас. Улар учун ўша маҳсулотни сотиб олиб, сўнг келтириб беришингизни сўрашаётган бўлишса, жоиз. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 14:24 | Савол-жавоблар | 164 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar