Парранда озуқаси
Ассалому алайкум! Тухум йўналишида боқиладиган беданаларга бериладиган озуқасини 5 фоизига “гўшт-суяк уни” қўшиларкан, буни таёрлашда фермалардаги жўжаларни 1 кунлик пайтида товуқ хўрозларини ажратиб, кейин хўрозчаларини печкага ташлашаркан. Яна ўлган товуқларни ҳам ташлашаркан, кейин дробилкада майдалаб беданаларни озуқасига қўшишаркан. Шу озуқани олиб беданаларни боқиб, тухуми ва гўштини сотиб топган пулларимиз ҳалол бўладими? 2. Беданалар кўпроқ озуқа еб, кўпроқ тухум бериши мақасадида улар боқиладиган хонадаги чироқни эрталаб соат 6:00 да ёқиб, кечаси 23:00 да ўчирилади шундай қилиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Ҳаром деб бўлмайди. Тирик жўжаларни печкага солиб куйдириш жоиз эмас. 2). Шароит шуни талаб қилса ва ҳақини тўлаётган бўлсангиз мумкин. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 12:13 | Савол-жавоблар | 134 | Ҳалол ва ҳаром