Идда аёлнинг ҳолати

Ассалому алайкум! Иддадаги аёл эрини олдида юрса ва эрига ўранмаган холида кўринса бўладими ёки эридан қочиши, олдида ўраниб юриши керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўтирган иддасининг турига ва нечанчи иддада ўтирганига ҳам боғлиқ. Бир ёки икки ражъий тало қўйилган бўлса эрини қайтариб олиши учун зийнатланиши мумкин. Боин талоқ ёки уч талоқни олиб бўлган бўлса мутлақо номаҳрамлардек муомалада бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 12:13 | Савол-жавоблар | 146 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar