Алиментни вақтлар ўтгандан кейин талаб қилиш

Ассалому алайкум! Холамизнинг илтимосларига биноан савол йўлламоқдаман. У киши эрларидан ажрашканлар ёшликларида. Фақат ажрашишни шарти алимент омаслик деб тилхат ёздириб олган эканлар собиқ турмуш ўртоқлари. Ўша вақтда вазият шу даражада бўлган эканки у инсон билан бир уйда туришни иложи йўқлигидан алиментдан воз кечиб тилхат ёзиб беришгаям рози бўлган эканлар. Орадан вақтлар ўтиб 2 фарзандлари вояга етди. Хозир қизлари олийгоҳда контракт асосида ўқишга кирган. Холамизнинг яқинлари алиментни ҳалиям бўлса талаб қилишни маслаҳат беришган экан ва болларни ўзлари вояга етказганликлари учун энди у ундириладиган алимент пули қонун жиҳатидан холамизнинг мулки ҳисобланар экан. Ўша пулни холамиз ўзларига ишлатсалар шариат жиҳатидан монелик йўқми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Вақтида олмаган бўлса энди сўрашга ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 12:35 | Савол-жавоблар | 175 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar