Уй эгасини олиб борса дўкончи фоиз чиқариб беради

Ассалому алайкум! Ўзим устаман, бозорга бориб материал олиб келамиз. Уй эгаси билан магазинчи уйнга харидор олиб борганим учун пул беради. Менга шу пулни олиш жоизми яъни халол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз дўкончи билан аввалдан келишиб, одам олиб келганингизга ҳақ олишингиз жоиз. Аммо сизни хизматингизга ҳаридордан эмас ўзининг фойдасидан бериши шарт. Масалан ҳаридор ўзи борса 10 сўм, сиз олиб борсангиз сизга 1 сўм чиқариб бераман деб 11 сўмга сотса ҳалол бўлмайди. Ҳаридор борса ҳам сиз олиб борсангиз ҳам 10 сўмга сотиб, ўзига 9 сўм олиб қолиб сизга 1 сўм хизмат ҳақи берса бўлади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 14:40 | Савол-жавоблар | 150 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar