Топиб олинган нарсанинг ҳукми

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, мен ўтган йили дарсдан чиқаётганимда ерда флеш карта топиб олгандим. Унинг ичида ҳеч қандай маълумоти йўқ эди ва уни эгасини топишим имконсиз эди. Энди сизларнинг бировнинг ҳаққи ҳақидаги мақолаларингизни ўқиганимдан кейин уни эгасига қайтаришга ҳаракат қиляпман. Агар эгасини тополмасам уни ҳалоллаб олсам бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат Аллоҳ ишларингизга ривож берсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Эгасини топа олмасангиз эгасининг номидан савоб умид қилмасдан садақа қилиб юборасиз. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 13:08 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar