Насия савдосидаги пения

Ассалому алайкум! Машинани арендага олса ва шартномада "агар пул вақтидан фалон кун ўтиб кетса пеня тўланади"дейилсаю лекин қанча вақт ўтса ҳам пеня олинмаса ва бу ишдан мақсад баъзи бир харидорларга фақатгина маъсулият юклаш учун бўлса пения олиш учун эмас. Шундай шартномага имзо чекиб машинани олса жоизми? Менинг тоғам бир инсондан машина олганлар у машинанинг қиймати 9000 $ бўлган. Тоғам 3000 $ бериб қолган 6000 $ га 3 йилига 20%дан қўшилган ва 9000 $ бўлган. У 9000ни 3 йилда юқоридаги айтиб ўтган шартномам, яъни фалон кун ўтса пеня тўланади деган шартнома билан (бу гап фақат шартномада амалда ундай қилинмайди) олганлар. Савол авваламбор пения олиш ҳаром ҳисобланади, лекин бу шартномада ёзилгану лекин олинмаса ҳам ҳаром ишга битм тузилиб, шунга рози бўлгандек имзо чекилиши судхўрликка рози бўлиб судхўрлик қилган бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз бу ҳолатда қайси томонсиз? Машинани берувчи ҳисобланасизми? Аввало сиз аренда сўзи билан нархини бўлиб тўлаб насияга савдо қилишни, яъни тақсит савдосини тушинишингиз керак. Ислом иқтисоди уламолари шундай ҳолат кўп юз бергани учун харидор вақтида тўламаса маълум бир миқдорни фақир мискинларга садақа қилишни ваъдасини беради. Буни шартномага киритиш жоиз. тўламаган тақдирда суд орқали тўлатиб олиш ҳам жоиз. Банкнинг пенясидан фарқи, банк у пулни ўзига ишлатади. Биз айтган суратда эса ўша ваъда қилган маблағни албатта олади, лекин ўзига ишлатмасдан ваъда қилган фақир-мискинга етказилади. Бу шаръан жоиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:41 | Савол-жавоблар | 171 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar