Икки китоб ҳақида
Ассалому алайкум! Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳнинг "Солиҳлар гулшани" ва Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг "Кўҳна дунё ривоятлари" китобларидаги жуда кўп ривоятларда ва қиссаларда саҳобалар, салафи солиҳлар ва мужтаҳид уламолар ҳақида айтилган. Буларнинг аксарини ўқиганмиз ва таъсирланганмиз. Ҳаётимизга ҳам маълум маънода татбиқ қилишга ҳаракат қиламиз. Бу ҳамма ривоятлар ҳам саҳиҳми? Бу ривоят ва қиссаларни бировларга бемалол айтаверсак бўладими? Чунки бир биродаримиз ҳамма ривоятлар ҳам саҳиҳ бўлмаслиги мумкин деганди. Шундай бўлса, уларни айтиб юришимиз ҳам жоиз бўлмайди. Юқоридаги иккита китоб ҳақида аниқ маълумот керак эди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биз уларни тўлиқ ўқиб чиққан эмасмиз. Қиссалардан ибрат олинаверади. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 13:08 | Савол-жавоблар | 153 | Китоблар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биз уларни тўлиқ ўқиб чиққан эмасмиз. Қиссалардан ибрат олинаверади. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 13:08 | Савол-жавоблар | 153 | Китоблар