Шерик билан ҳисоб китоб

Ассалому алайкум! Шеригим билан, эски олди-бердиларни ҳисоб-китоб қилиб олдик. Унинг ҳисобот натижасига кўра ҳам, менинг ҳисобот натижамга кўра ҳам, бир ҳил натижалар чиқди. Яъни у 10сўм қарз бўлиб чиқди. Муаммо шундаки, у ҳақиқатдан олган пулларни, эслай олмагани учун, тан олмаяпти-ю, лекин, пулини менга аллақачон бериб бўлган мулкдан, ўзини қарздор ҳисоблаяпти. Тасодифан унинг ҳисоботи, ҳақиқий тўғри ҳисобот билан бир хил чиқяпти. Аслида эса, унинг ҳисоботи умуман хато. Натижаларимиз бир хил чиққани учун, индамай 10сўмни олиб кетаверайми? Ёки талашиб тортишиб, менинг ҳисоботим тўғрилигини исботлашим шартми? Агар, индамай 10сўмни олиб кетаверсам, у одам ўз назарида шу 10сўмни бошқа нарса учун бердим деб ҳисоблайди. Айтганимдай аслида ҳам ундан 10сўм ҳақдорман. Жавоб учун аввалдан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳаққингизни олиб бўлган бўлсангиз қайтиб сўраманг. عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّكُمْ تَخْتَصِمُونَ إِلَيَّ، وَلَعَلَّ بَعْضَكُمْ أَلْحَنُ بِحُجَّتِهِ مِنْ بَعْضٍ، فَمَنْ قَضَيْتُ لَهُ بِحَقِّ أَخِيهِ شَيْئًا بِقَوْلِهِ، فَإِنَّمَا أَقْطَعُ لَهُ قِطْعَةً مِنَ النَّارِ فَلَا يَأْخُذْهَا  Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар менинг олдимга даъволашиб келасизлар. Эҳтимол, баъзингиз ҳужжат-далил келтиришга баъзингиздан устароқдир. Бас, кимнинг сўзи билан унга биродарининг ҳаққини ҳукм қилсам, дўзахнинг бир парчасини узиб бераман, холос. У буни олмасин», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 13:08 | Савол-жавоблар | 148 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar