Қуруқ нажосат

Ассалому алайкум! Бизда кўпинча ёш болали уйда хонани ичида кўрпача ташлаб қўйилади. Табиийки ёш бола хонада қаровсиз қолса ҳожатини чиқариб қўяди. Бизда қишлоқ жойларда иш кўп бўлганлиги учун кўпинча шундай бўлиб қолади ва бола кўрпача устига ҳам ҳожатини чиқариб қўйган пайтлари бўлади. Ҳар йили эринмасдан кўрпачани ичидаги пахталарни олиб бўлакларга бўлиб 3 марта сувини алмаштириб ювардим ва махсус пахтани юмшоқ қилиб берадиган жиҳоздан ўтказдириб кейин солардим кўрпачаларга. Алҳамдулиллаҳ Оллоҳ менга яна бир бор она бўлишлик бахтини насиб этти ва уй юмушлари ҳам шунга яраша кўпайди. Саволим кўрпачани юзидаги матоси тоза пок қилиб ювилган бўлса сийдик теккан пахтасини ҳам ювиш шартми ёки юзидаги матонинг поклиги етадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Устидагини алмаштирса бўлади. Пахта шарт эмас. Пахта орттиладиган жойда бир орттирилиб юборилса пок бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 04:05 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar