Олинган пулларни қайтариш
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Мен бир неча йил назорат қилувчи органда ишладим. Шу йиллар давомида кўпчиликдан ишини битириб бериш учун анча миқдорда (яна ҳорижий валютада) пул олганман. Уларнинг аксарияти бу пулларни ўзлари рози бўлиб берган. Ушбу пулларни аралаштириб участка олдим, ҳовли-жой солдим (лекин фарзандлар луқмаси учун умуман ишлатмаганман), маркаб олдим. Мени қийнаётган савол мен ўша олган пулларни қайтаришим керакми? Қай йўсинда? Бир пайтлар бир домла шундай ёки бошқача айтганда порахўрлик билан топилган пулларни эгаларини топишга кўзингиз етмаса, уларнинг номидан савоб умид қилмасдан бечораларга эҳсон қилинг, Аллоҳ карами кенг зот, Ўзи фазли билан кечиради деган эди. Шундай қилишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У моллар ўзингиз билганингиздек ҳаром мол ҳисобланади. Эгаларини тополмасангиз, ўзингиз айтганингиздаек фақир-мискинларга садақа қилишингиз керак. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 13:19 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳалол ва ҳаром