Тик туриб намоз ўқиш ҳолати

Ассалому алайкум! Бир саволда "Онамни оёғи оғрийди ўтиришга қийналади намозини ётиб ўқиган дурустми ёки ётиб" дейилган жавобда "Тик туриб ўқиган дуруст" деган жавобни кўрдим. Илтимос тик туриб ўқилганда саждага кетиш ҳолати қандай бўлади? Умуман тик туриб ўқиш ҳолатини қисқача тушунтириб берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тик турган ҳолатда бироз эгилиб рукуъ қилади, ундан сал пастроқ қилиб сажда қилади. Қаъдани ҳам тик турган ҳолатда қилаверади. Охирги қаъдада эса бемалол ўтириб олаверади. Шунда фарзлар тарк бўлмайди. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 11:56 | Савол-жавоблар | 164 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar