Аҳли илмларга муносабат

Муҳтарам УСТОЗ! Сайтда ба‘зи биродарларни ҳатини о‘қидим ва бу ҳатни ёзишга қарор қилдим. Эмишки ба‘зи масжидларда ишловчилар одамларни эҳсонларини о‘злаштираётган экан. Кечирасизлар-у, о‘ша биз мусулмонларним озми-ко‘пми ҳизматимизда бо‘лаётган АҲЛИ ИЛМЛАР ҳолатидан бутунлай ҳабардор бо‘лмаган ҳолда бундай гапларни айтиб юриш нақадар ачинарли... Мен билган масжид ҳодимлари оиласига етарли маблаг‘ топа олмай ҳаммадан ҚАРЗ бо‘либ, атиги 40 000 со‘мга 1(бир) ой ишлашларини биламан. Масжидни ташлаб кетай деса Аллоҳ :жждан ва илмини зое бо‘лишидан қо‘рқади, ташлаб кетмасдан бирор иш қилай деса кутилмаган пайтда ЖАНОЗА, МАРОСИМ, МАВЛИД ва ҳ.к... О‘злаштиради деб мен бермасам, бошқалар бермаса ИМОМлар оиласини қандай тебратсин??? Жанозада ёки маросимда неча со‘м беришимиз аёнку!!! Уларни ҳам бола-чақаси бор, болалари О‘ҚИСҲИ, КИЙИНИСҲИ, ДАВОЛАНИСҲИ керак-ку!!! 40 000 со‘м нимага етади!!! Аллоҳдан қо‘рқайлик!!! ЖАНОЗАда ИМОМ, О‘лган ОНАсини қабрга қо‘я олмаганда ИМОМ, МАРОСИМда ИМОМ кераг-у, ОИЛАСИНИ НАФАҚАСИДА О‘ЗЛАСҲТИРДИ-МИ??? ИНСОФ билан айтайлик исрофли ТО‘Й учун миллионларга розимиз-у бечора ИМОМ озроқ пул олса (барибир ичида пушаймон, аслида бойлиги бо‘лса, пул топиш МАНБАЙ бо‘лса бу ишни қилмайдилар, аҳир АЛЛОҲ :жж КАЛОМИНИ о‘қишган) САЙТга чиқиб УЛАРНИ АЙБДОР ДЭБ БОНГ уриш керакми? Бир ИМОМ шу ишни қилса (САЙТда ёзишган масжид ИМОМЛАРИ эҳсонни еб юборишар экан деб) оладиган арзимас пулларидан ҳам ЖУДО қилиш керакми??? Айблари ПУЛ топишга вақтларини биз суистемол қилиб о‘зимиз ечолмаган даҳмазаларимизни уларни иштирокида ечамиз деб етаклаб юриб ПУЛ тополмаётганларими? Уялишимиз керак!!! ИМОМларни 90% ночор аҳволда, ишини тайин ё‘қ:Сабаби-БИЗ!!! БИЗНИНГ МУАММОМИЗ!!! Никоҳда Фалончи артистга соати учун фалонча доллар, бечора ИМОМга 10 000 со‘м!!! Бу қанақаси?! СҲаҳсан мен АҲЛИ ИЛМ ва ИМОМЛАРни жуда ҳурмат қиламан! Уларни ҳақида сайтда салбий ёритиладиган саволлар билан чиқишдан барчаларимиз ҳазир бо‘лайлик! Аллоҳ :жж Уларни АЗИЗ КО‘РГАНлиги учун ‘ИЛМ берган!!! АЗИЗ УСТОЗ!!! Мени кечиринг, агар ноо‘рин ёзган бо‘лсам?! СҲу кунларда ДИЙН аҳкомларини баҳоли қудрат чин ИҲЛОС ила бизларга етказаётган ИМОМЛАРга АЛЛОҲ :жж РОҲМАТИ, САЛОМИ, БАРОКАТИ бо‘лсин!!!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Баракаллоҳ! Ташаккур! Сизга Аллоҳ таоло кўп мукофотлар берсин!Жума куни ушбу маънодаги саволга жавоб бериб, кейин жума намозга бордим. Намоздан кейин имом домла ва масжид ходимларига мазкур саволнинг маъносини айтдим. Имом ва масжид ходимлари тушган эҳсонларни ўзлаштириб, ҳовли қуриб, автоуловлар олишар экан деган савол келди, дедим. Шунда мутавалли қуйидагиларни айтди: “Уйи йўқ, ижарда ўтирган имомларни ким гапиради!? Автоулови йўқ чиптага пул сўраб юрган имомларни ким гапиради?! Бизга берилган ҳар бир сўм учун тўлов қоғози ёзиб, берган одамнинг қўлига тутқазамиз. Агар буни қилмасак, балога қоламиз. Тушган пулларни маълум қисмини диний идорага ўтқазамиз. Масжид атрофидаги ёрдамга муҳтожларга имкони борича ёрдам берамиз.Аваллари имом билан масжид қавми орасида шартномалар тузилган. Имом қавмнинг диний хизматини қилади. Қавм имом ва унинг оиласини турар жой, озиқ овқат ва бошқа эҳтиёжларини таъминдайди. Ҳатто ўтинни ёриб беради ва ҳоказолар. Ҳозир эса, бир кунлик харажатни қоплайдиган маблағни ойлик дейилмоқда ва имом еб кетди деб жар солинмоқда.Ўтган даврларда халқимиз ўзи емай уламоларга едирган, ўзи киймай уламоларга кийдирган, ўз ҳаётини хавфга солиб уламоларни ҳимоя қилган. Бугунги кунга келиб, баъзи одамлар олимларни, имомларни мазаммат қилишга ўтдилар. Уларга нисбатан нолойиқ муомала ва тўҳматлар қилишга ўтдилар. Бу ишда улар номусулмонлардан ўрнак олишаётган бўлсалар, ажаб эмас.Аммо ушбу мактубни ёзган азиз биродаримиз каби ҳақиқатни тушунадиганлар кўп, алҳамдулиллаҳи! Шу билан бирга бошқаларга ҳам билдириб туришимиз керак, беодобларни одобга чақириб туришимиз керак.Марҳамат қилиб, бу борада фикр ва мулоҳазаларингизни ушбу сайтга ёзишингизни сўрайман! “Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг ажрини зое қилмас!”Камоли эҳтиром ила Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

6 Май 2022, 13:30 | Савол-жавоблар | 145 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar