Таямум қилишга қийналаман

Ассалому алайкум! Устозлар ман биринчи гурух инвалидиман. Қўлимда куч кам, зўрға таямум қиламан. Гемарой касалим ҳам бор, орқа тарафим нам бўлиб сув чиқиб туради. Асрга таямум қилб аср, шом ва хуфтон намозларини битта таямумда ўқийман. Шу мумкинми? Чунки кучим етмаганидан битта таямум қиламан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Таяммум қиладиган даражада бўлсангиз ёнингизда бирор киши бўлса сиз таяммумга ният қилинг улар юз қўлларингизга суртиб қўйишсин. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 13:30 | Савол-жавоблар | 138 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar