Пора ҳисобланадими?

Ассалому алайкум Ҳазрат!Мен ишлайдиган жойда мени вазифамга кирмайдиган (илгари ўша иш мени вазифамга кирган), ҳозирда бошқа ишчи ўша ишни қилади. Лекин ўша ишчи бошлиқларни топшириқлари билан ёки бетобликми, ҳизмат сафарими, мехнат таътилими сабабли иш жойида бўлмаса, мен уни ишини қиламан.Энди ўша қилинадиган ишни айтсам, ҳалқаро пластик карталарни эмбосация қилиш яъни махсус қурилма ёрдамида пластик картани чоп этиш. Бизни ташкилотни бошқа филиаллари ҳам ўша пластик карталарни бизнинг филиалдан олиб кетишади. Яъни Фарғона водийсида фақат бизнинг филиал пластик карталарни чоп этади. Мен вазифамга кирмайдиган ишни битирсам, баъзан пул беришади. (Бошқа филиал ходимлар беришади ўша пулларни).Бу пуллар менга ҳалол бўладими? Менга пора берган бўлиб қолмайдими? Пул бермаса ҳам ишни битириб бераман. Лекин бўш вақтим бўлмаса ўша ишни қилиш менга маълол келади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қилган ишингиз учун беришса, ҳалол.

6 Май 2022, 13:52 | Савол-жавоблар | 147 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar