Шаръий ижара шартларига жавоб берадими?

Ассаламу алайкум хурматли устоз!Бир шахс иккинчи шахсни ишга ёллаган.Келишувга кўра, ишчи хар бир улаган сим картаси учун фалон сўмдан иш хақи олади,шу шарт биланки ишчидан номер олган абонент уланган кундан бошлаб бир ой давомида белгиланган суммадан кўп пул ишлатса.(Буни система аниқлаб беради)Агар абонент ишлатган пул ўша миқдорга етмаса ишчига ўша номерни улагани учун хеч нарса берилмайди.Масалан бир ойда 200 та сим карта уланса,шундан 150 таси учун юқорида айтилганидек хақ олади, 50 таси учун хақ олмайди. Табиийки сим карта олган абонентнинг қанча пул ишлатишига номер улаган киши таъсир кўрсата олмайди.Юқоридаги каби келишув шаръий ижара шартларига жавоб берадими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу нотўғри. Шарт қўймаслик керак.

6 Май 2022, 13:52 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar