Ҳадис саҳиҳми

Ассалому алайкум! Қиёматгача 12 та халифа келади деган мазмундаги хадис саҳиҳми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу шиаларнинг 12 имомидан бошқа одамлар ҳақида. سَمِعْتُ جَابِرَ بْنَ سَمُرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: يَكُونُ اثْنَا عَشَرَ أَمِيرًا - فَقَالَ كَلِمَةً لَمْ أَسْمَعْهَا، فَقَالَ أَبِي: إِنَّهُ قَالَ - كُلُّهُمْ مِنْ قُرَيْشٍ Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳумо айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ўн иккита амир бўлади», деяётганларини эшитдим. Яна бир гап айтдилар, уни эшитмай қолдим. Отам: «У зот: «Барчаси Қурайшдан», дедилар», деган». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 10:00 | Савол-жавоблар | 145 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar