Бу ҳақ қандай ҳақ?
Аллоҳ Сиз Шайх ҳазратларини икки Дунёда ҳам ко‘п-ко‘п яхшиликлар бн мукофотласин!Муҳтарам Шайх ҳазратлари, бир ҳолат бо‘йича Шариатнинг ко‘рсатмасига муҳтож бо‘либ турибмиз...Ко‘пчиликка ма‘лумки, ҳозирги кунда Олий О‘қув юртларига абитурентлар турли ё‘ллар бн киришмоқда , шулардан энг машхури "илмли инсон"ни пул бериб о‘зининг о‘рнига имтиҳонга киритиш. Бунда о‘рнига кирувчи шахсга қалбаки имтихонга кириш варақаси тайёрланади, ба‘зи инсонлар бн хавфсизлик келишилиб олинади.Ушбу холатда топиладиган пулнинг хукми қандай бо‘лади?Яна бизни қизиқтирган ҳолат шуки, ушбу ишга аралашиб қолган бир биродаримиз о‘ртада воситачи бо‘либ турган я‘ни "илмли инсон" бн " бо‘лажак талаба" о‘ртасида. Уларни олди бердиси шу о‘ртакаш ёрдамида бо‘лган, аммо о‘ртакаш келишилган пулни бир қисмини "илмли инсонга" бермай, о‘зи ишлатиб қо‘йган.Ҳозир эса, "илмли инсон" о‘з "ҳаққини" талаб қиляпти. О‘ртакаш эса о‘ша пулни "илмли инсонга" бермай, уни садақа қилиб юборишни о‘йлаяпти...Савол шуки, "илмли инсонни" бу ҳаққи қандай ҳақ??О‘ртакаш келишилган пулни унга бермай садақа қилиб юборса то‘г‘ри бо‘ладими ё о‘ртакашда "илмли инсонни " ҳаққи қолиб кетган бо‘ладими??Савол узун ва ноо‘рин бо‘лса ма‘зур тутинг, жавобига муҳтожмиз!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу ҳаром иш. Унда ҳақ деган нарсанинг ўзи бўлмайди.
6 Май 2022, 14:25 | Савол-жавоблар | 151 | Молия ва тижорат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу ҳаром иш. Унда ҳақ деган нарсанинг ўзи бўлмайди.
6 Май 2022, 14:25 | Савол-жавоблар | 151 | Молия ва тижорат