"Шерикчилик давоми"

Ассаламу алейкум ҳурматли Шайх ҳазратлари, Аллоҳ илмингизни ва мартабангизни бундан ҳам зиёда қилсин! Ислом дини ё‘лида қилаётган ишларингизда Аллоҳ о‘зи мададкор бо‘лсин! Мен ва шеригим орасидаги келишувда мен маблаг‘ билан та‘минлайман, у эса иш юритади. Фойда ҳам зарар ҳам тенг иккига бо‘линади. Яқин кунларда тушунарсиз ҳолат юзага келди. Биз навбатдаги савдо молини ҳарид қилаётганимизда мен савдо молини тахминан 70 фоизинигина маблаг‘ билан та‘минлай олдим. Қолган 30 фоизини эса шеригим маблаг‘ билан та‘минлади (ма‘лум бир муддатга танишидан қарз олди). Биз бу савдо молини ҳарид қилдик. Бир оз вақт о‘тиб бизнинг аввал ҳарид қилинган савдо молимиз сотилиб қо‘либ, қо‘лимиздаги о‘зимизнинг маблаг‘дан, я‘ни менинг маблаг‘имдан олинган қарзни муддатидан илгари бериб юбордик. Савол: 1а. Мана шу шеригимнинг қарзга деб олган маблаг‘и аралашган, лекин ҳали о‘ша савдо моли сотилмай туриб биз у қарзни муддатдан илгари қайтариб берган савдо молимизнинг фойдаси ёки зарари мен ва шеригим о‘ртасида қандай тақсимланади? Бу ерда бегона маблаг‘ ҳали фойда ёки зарарга аралашмади. 1б. Агарда қарзнинг муддати етиб келгунга қадар бизнинг бошқа молларимиз сотилмай туриб, айнан о‘ша қарз аралашган савдо моли сотилганда ва қарз шу пулдан қайтарилганда ушбу савдо молининг фойдаси ёки зарари мен ва шеригим о‘ртасида қандай тақсимланар эди? Бу ерда бегона маблаг‘ фойда ёки зарарга аралашган бо‘лади. Олдиндан катта рахмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қарздор шеригингиз. У қўшган миқдорича, яъни, 30 фоиз зиёда фойда олади. Уни қачон узишнинг дахли йўқ.

6 Май 2022, 14:47 | Савол-жавоблар | 143 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar