Қўлни пахса деворга артиш

Ассалому алайкум! Менга намоз ўқишни ўргатган инсон тоғам бўладилар. Намоздан олдин таҳорат олишни ўргатган вақтида "авратингни ювиб бўлгач қўлингни паҳса деворга артиб тупроқла" дегандилар. Шундан буён ҳар таҳорат олган вақтим қўлимни деворга 1 уриб қўяман. Шу ишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Одатда уни қўлдаги ҳидни кетказиш учун қилинади. Қўлни сувлаб ғишт ёки пахса деворга ишқаланади. Совундан ҳам фойдаланиш мумкин. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 21:51 | Савол-жавоблар | 159 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar