Онамга маслахат

Ассалому алайкум! Онам бозорда мато сотади. Онам ёнида ёрдамлашаман, яъни ёрдамчиман. Онам фоизга пул олди. Қаршилик қилдим, лекин фойдаси бўлмади ва мен бу олган пулларингиз ҳаром деган эдим. Онам жудаям пул зарур бўлгани учун олдим деябди. Онамга нима дейишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Фоизга пул олиш ҳеч қачон фойда келтирмайди. Биринчидан, бу ҳаром иш бўлиб, Аллоҳ таолонинг ғазабини келтиради. Аллоҳнинг ғазаби нозил бўлган ишда ҳеч қандай яхшилик бўлмайди. Иккинчидан, иқтисод уламолари фоизга пул олиб тадбиркорлик қилиш энг нотўғри йўл деб тан олишган. Тезда қайтариб бериб қутулинглар. Акс ҳолда умрингизни охиригача фоизини тўлаб ўтиб кетасизлар. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 15:09 | Савол-жавоблар | 172 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar