Совға – олувчининг мулкидир

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, аёл кишига турмуш ўртоғи берган нарса кимнинг ҳаққи бўлади? Ўз-ўзига совға қилинган нарса? Уни кимдир ишлатиб тураман, деб сўраб олса-ю, кейин қасддан қайтармаса, унинг ҳукми қандай бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Совғанинг ҳукми олувчининг мулки ҳисобланади. Совғани олган кишидан бошқаси сўрамасдан ва розилигисиз ишлатишга ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 15:09 | Савол-жавоблар | 142 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar