Савдодаги ўртакашлар
Ассалому алайкум! Мен бозорда ишлайман ва шундай кишилар бор, улар ҳеч кимни қўлида ишламайди. Бозорга харидор келган вақт улар ўша харидордан нима кераклигини сўраб топиб беришади. Мисол учун харидордан "сизга нима керак" деб сўраса харидор "1 кг миқ" деса ўша одам бориб 1кг миқни 5000 сўмга олади ва харидорга 6000 га сотади. Аксар холатларда у кишилар 1 сўм тикмай ундан бунга олиб сотиб тирикчилик қилишади. Шуни ҳукмини тушунтириб берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уларнинг бу ишлари жоиз эмас. Чунки улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Мулкингда бўлмаган нарсани сотма” деган ҳадисларига зид. Агар мижоз билан “Сизга ишчи бўлиб керакли нарсаларингизни олиб келиб бераман, фалонча хизмат ҳақимни берасиз” деса унда жоиз. Бу ижарага ёлланиш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 16:25 | Савол-жавоблар | 154 | Молия ва тижорат