Ғайридинлар нарсасидан фойдаланиш

Ассалому алайкум! Мен яқинда логистика фирмасида ишлашни бошладим. Менга шубҳали кўринаётган нарсаларни сизлардан сўраб билиб олишни ният қилдим. Компаниямиз американинг бази компанияларига тегишли бўлган трейлерларни улардан беруҳсат олиб фойдаланиб яна бошқа бир шу компаниянинг филиалига қўйиб кетишаркан. Шу ҳолатда ғайридинларнинг буюмини беруҳсат фойдаланганимиз учун гуноҳкор бўп қоламанми? 2) Битта ҳайдовчиси бор юк ташиш машинасига 2та ҳайдовчи деб юк олишаркан. Юк улар сўраган вақтда улар сўраган шаклда манзилига етказилади. Лекин шу жойида ҳийла ишлатишаркан. Шу нарсани ишлатиб ҳайдовчиларимизга юк олиб берсам шу учун олган пулим ҳаром бўладими? Бу икки нарсани ўзгартириш қўлимдан келмайди. Ёки шу ишни қилишим ёки ишдан кетишим керак.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Агар улар фойдаланаётганингизни билса норози бўладиган бўлса жоиз эмас. 2). Бу ёлғон. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 23:56 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar