Билиб туриб индамаслик

Ассалому алайкум! Андижонлик табиб инсонларни дори дармонсиз тиғсиз даволар, одамларнинг ичига 33та одами кирармуш ва белгиланган муддат ичида даволармуш. Қайнонамни ҳам 7 маротаба келиб кетасан деган экан, ҳозирда бориб даволанмоқдалар. Биз қаршилик қилсак ранжийдилар. Ўзини табиб деб атаётган инсон илоҳий ўлиб тирилган экан. Бепул, дуо учун даволармуш. Бу қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёлғон. Одамларни ахмоқ қилиб ўйнаяпти. У жинлар билан алоқа қилса ўта палид, ўта ақийдаси бузуқ инсон экан. Унақа тиғсиз даволайдиганларни юзлаб кўрдик. Ақлсиз инсонларга ақл киргунича роса ахмоқ қилишди. Афсус ўшандек ахмоқ инсонлар яна топилаверар экан. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 17:09 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar