Аллоҳ Рози бўлсин

Ассаламу алайкум Ҳазрат. Аллоҳ сиздан рози бо‘лсин. Янги "Мукаммал саодат ё‘ли" номли китобингизни о‘қидим. Аллоҳ сизи Илмингизни зиёда қилсин. Анчадан бери мен ҳам о‘йлаб юрар эдим лекин бунақа китоб чиқади деб тасаввур ҳам қилмаган эдим. То‘г‘рирог‘и Омад сари ё‘л ко‘рсатувчи Турли китобларни о‘қиоганман ва улар мени ҳеч қониқтира олмаган сабаби мен Сизнинг Ҳадис ва ҳаёт ва бошқа китобларингизни мунтазам олиб о‘қийман шунга бо‘лса керак Д.Карнеги ва бошқаларни китоби мени то‘ла қониқтира олмаган. Мени танишларим доим шу ма‘нодаги китобларни о‘қиб юришар эди кейин менга бу китобларни мақташар эди. мен индамасдан қо‘я қолар эдим мана энди уларга тавсия қиладиган Китоб чиққанидан бениҳоя хурсандман. Охирги икки ҳикояни о‘қиб қалбим юмшаб роса йиг‘ладим. Сизга "Сунний ақийдалар" ва Ушбу "Мукаммал саодат ё‘ли" номли китобларингиз учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Аллоҳ сиз сабабли менга ва бошқа мусулмонларга берган манфаатларини бундан ҳам зиёда қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Омин! Сизга ташаккурлар бўлсин!

6 Май 2022, 17:09 | Савол-жавоблар | 153 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar