Бриллиант тақинчоқлар закоти
Ассалому алайкум! Мен аёл кишиман, ёшим 29да. Уч нафар фарзандим бор. Ишламайман, уй бекасиман. Аёл киши ҳам тақинчоқлари нисобига етса закот беришини биламан. Лекин мен тушунмаган бир нарса бор. Мени тилла тақинчоқларим нисобга етмаган, яъни, 85гм га етмаган. Лекин, турмуш ўртоғим бриллиант кўзли узук совға қилган эдилар. 1) Қимматбаҳо тошлар учун ҳам закот бериладими? 2) Уни қандай ҳисоблаб берамиз? 3) Мен ҳеч қаерда ишламасам закотни қандай тўлайман? Турмуш ўртоғимдан олиб бераманми? Улар ўзлари ҳам закотларини тўлиқ берганлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қимматбаҳо тошлар учун закот берилмайди. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 17:53 | Савол-жавоблар | 148 | Закот
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қимматбаҳо тошлар учун закот берилмайди. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 17:53 | Савол-жавоблар | 148 | Закот