Адашиб бировни оёқ кийимини кийиш

Ассалому алайкум! Аллоҳим барчамизни Ўз паноҳида асрасин! Жорий йилнинг 11-январъ куни жума намозидан чиққач билмаган ҳолда бошқа одамнинг (ўзимникига ўхшаш) оёқ кийимини кийиб кетибман. Буни кечга яқин уйга боргач турмуш ўртоғим айтганидан билдим. Мени оёқ кийимим деярли янги, адашиб кийган оёқ кийим ҳам эски эмас экан. Энди нима қилсам бўлади? Уни эгасини топишим учун нима қилай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Масжид ходимларига мурожаат қилинг. Улар эълон қилиб топиб беришади. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 19:21 | Савол-жавоблар | 176 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar