Масжидга бориш ҳақида

Ассалому алайкум! Мен аёл кишиман. Турмуш ўртоғим билан Россияда ишлаш учун келганмиз. Жума кунида турмуш ўртоғим билан бирга масжидга жума намозига боришим мумкинми? Агар мумкин бўлса мен имомга иқтидо қилмасдан фақат пешин намозини ўзим ўқийманми. Бир марта бирга бордим. Аёлларни иқтидо қилиб жума намозини ўқиганларини кўрдим. Бизни мазхабимизда қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имомга иқтидо қилиб ўқийверасиз. Икки ракъат жума ўқийсиз. Бир нарсага эътибор беринг. Сиз аёллар тарафида бўлишингиз шарт. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 19:21 | Савол-жавоблар | 159 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar