Мысли материалны

Ассалому алайкум! Психологияда "мысли материалны" деган гап бор. Яъни хаёлимизга келтирган нарсаларимиз содир бўлади дегандек. Шу нарса динимизга зид эмасми? Ахир Аллоҳ хаммамизнинг такдиримизни тугилмасимизданоқ ёзиб қўйганку.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз тақдир тўғрисида нотўғри тушунчага эга экансиз. Сиз бир одам ҳақида яхши билишингиз уни ихтиёрий равишда амал қилишини олиб қўяди дегани эмас. Тақдир ҳам Аллоҳнинг илми. Аллоҳ бир бандаси ҳақида билишлиги ўша бандадан ҳамма ихтиёрни олиб қўяди дегани эмас. Масалан  бир ўқитувчи шогирди ҳақида маълумотга эга. Имтиҳонга кирса беш ёки икки баҳо олишини билади. У буни бирор қоғозга ёзиб қўйса у нарса ўша болани ўша баҳони олишга мажбур қилмайди. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 00:27 | Савол-жавоблар | 155 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar