Дориханадаги бонус

Ассалому алайкум! Овсиним дорихонада ишлайди, шу саволни сўраб беришимни илтимос қилганди. Дорихонада фирма дориларини белгиланган миқдорда сотишса, сотувчиларга фирма уларга совғалар беради ёки пул мукофоти беради. Шу совғаларни аптека сотувчилари олишади. Аптека хўжайини бундан хабари бор ва эътирози йўқ. Шу пул ва совғалар харом эмасми? Ёки аптека хўжайинидан розилик сўраш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳаром эмас. Фақат бонус олиш учун нокерак дориларни ҳам мижозларга сотишмаса бўлди. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 19:31 | Савол-жавоблар | 150 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar