Мусибатга сабр

Ассалому алайкум! Хар қандай қийинчилик синовларга чиройли сабр қилган бандага Аллоҳ ўша сабри учун ажр-мукофот беришлиги айтилган. Синовларга бардош беролмай, сабр қилолмай норози бўлган бандага хам ажр бериладими? Бир кун ўша қийинчилик азоблардан қутиладими ёки сабр қилмагани учун бир умр азобланадими? Яъни унга берилган синов у сабр қилмагунигача давом этаверадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусибат ҳеч қачон бардавом бўлмайди. Ўша пайтда сабр қилган савобини олади, сабр қилмаган савобдан бебаҳра бўлади. Биринчи мусибат етганида қилингани сабр ҳисобга олинади. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 19:42 | Савол-жавоблар | 183 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar