Биздаги Пайнетчиларга

Ассалому алайкум! Қидириш Хизматидан Айнан Шунақасини Топа Олмадим. Бизни Яшаб Турган Ерда Пайнетчилар Пулдан Хизмат Хаққи Уриб Қолади. Масалан 10000 Берсангиз Сизга 9000 Пайнет Қилади. Ёки 5000 Берсангиз 4500 Пайнет Қилади. Уларни Бундай Ишига Нима Дийиш Мумкин? Ребоми. Илтимос Шу Ҳолатни Билиб Берсангиз Эшитишим Бўйича Пайнетчилар Пайнетига Яраша Қаердандир Хақ Оларкан. Илтимос Фатво Беринг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хизмат ҳақини халқдан эмас, уларни ишлатаётган ўзларининг тепасидаги бошлиқларидан олишсин. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 20:26 | Савол-жавоблар | 169 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar