Бугунги холат

Ассалому алайкум! Бир жойда ўқиган эдим лекин эслай олмаяпман: "бир замонлар келадики дунёнинг ишлари сариқ бошлиларнинг қўлига ўтади уларнинг қилган ишларидан кўқ мусулмонларнинг қони тўкилади". Шу маънодаги ҳадис борми? Бўлса тўлиқ матнини келтирсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! سَمِعْتُ عَوْفَ بْنَ مَالِكٍ قَالَ: أَتَيْتُ النَّبِيَّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي غَزْوَةِ تَبُوكَ، وَهْوَ فِي قُبَّةٍ مِنْ أَدَمٍ، فَقَالَ: اعْدُدْ سِتًّا بَيْنَ يَدَيِ السَّاعَةِ: مَوْتِي، ثُمَّ فَتْحُ بَيْتِ الْمَقْدِسِ، ثُمَّ مُوتَانٌ يَأْخُذُ فِيكُمْ كَقُعَاصِ الْغَنَمِ، ثُمَّ اسْتِفَاضَةُ الْمَالِ حَتَّى يُعْطَى الرَّجُلُ مِائَةَ دِينَارٍ فَيَظَلُّ سَاخِطًا، ثُمَّ فِتْنَةٌ لَا يَبْقَى بَيْتٌ مِنَ الْعَرَبِ إِلَّا دَخَلَتْهُ، ثُمَّ هُدْنَةٌ تَكُونُ بَيْنَكُمْ وَبَيْنَ بَنِي الْأَصْفَرِ فَيَغْدِرُونَ، فَيَأْتُونَكُمْ تَحْتَ ثَمَانِينَ غَايَةً، تَحْتَ كُلِّ غَايَةٍ اثْنَا عَشَرَ أَلْفًا  Авф ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
«Табук ғазотида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдим. У зот тери чодирнинг ичида эканлар. Шунда у зот дедилар: «Соъат олдидан (бўладиган) олтита нарсани сана: менинг ўлимим; сўнг Байтул-Мақдиснинг фатҳ этилиши; орангизда худди қўйнинг ўлати* каби тарқайдиган қирғин; сўнг мол-дунёнинг тўлиб-тошиши, ҳатто кишига юз динор берилса ҳам (писанд қилмай) аччиқланади; сўнг бир фитна бўлиб, у кирмаган бирорта ҳам араб хонадони қолмайди; сўнг сизлар билан Бану Асфар* ўртасида ярашув бўлади, кейин улар хиёнат қилиб, саксонта байроқ остида устингизга келишади, ҳар бир байроқ остида ўн икки минг (киши) бўлади».

* Биз «ўлат» деб таржима қилган «қуъос» сўзи ҳайвонларда учрайдиган, вабо каби тез юқадиган касаллик бўлиб, у теккан ҳайвон бурнидан сув оқиб, бирпасда ўлиб қолади.
* Бану Асфар – «сариқлар авлоди», румликлар. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:25 | Савол-жавоблар | 144 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar