Университетда намоз ўқишга қўйишмайди
Ассалому алайкум! Мен Университет талабасиман. Дарс машғулотлари пешин намози пайтида (яъни 13.00 да) бошланади ва ҳозирги пайтда шом намозига яқин (яъни 17.20 да) тугайди. Уйгача 1 соатли йул. Бир куни дарсдан сунг бўш хонада намоз ўқиётганимни кўрган ўқитувчининг менга айтмаган гапи қолмади, ҳатто ўқишдан четлатаман дейишгача борди, ота онанг билан келасан ёки уйингга ички ишлар ходимлари билан бораман маҳаллангда шарманда бўласан деди. Агар эътиқодли бўлмоқчи бўлсанг исломий олийгоҳда ўқишинг керак эди, ўзи аёл киши умуман кўчага чиқмаслиги ҳеч кимга кўринмаслиги керак дея намоз ўқишимга эътироз билдирди. Ва ҳолангки улар ҳам аёл ўқитувчилар. Улар «университетни ички қоидаси бор сен бу қоидаларга бўйсунмаяпсан» дейишди. Ва йўлакда бирор бошқа ўқитувчи нима бўлди деб сўраса овозини биланд қилиб "булар бўш хонага кирволиб намоз ўқибти" дерди. Ота онамга бу ҳақида айтсам "у ерда намоз ўқима улар барибир сани тушунмайди айтганимни қил қазосини ўқишдан қайтсанг ўқиб оласан" дейишди. Университетда намоз ўқишга қўйишмайди, ўқитувчилар тушунсада рухсат бермайди ўқиб келишга. Агар дарсга вақтида кирилмаса дарсда йўқ қиладида қолдирилган дарслар учун кредит чиқариб беради ва банкга қўшимча пул ҳам тўланади. Намозлар қазо буляпти қазо бўлишни бошлагандан сўнг Аллоҳ олдида виждоним қийналяпти, қазоларини ўқийман лекин кўнглим ёришмаяпти. Баъзан ўқишдан кечиб кетгим келади. Лекин ота онамни ўйлайман, нима қилишни билмай қолганман. Мусулмон инсон Дунёвий илм оладиган таълим муассасаларида тахсил ололмайдими? Тахсил олса ҳам нимага намоз ўқишларига рухсат йўқ. Нега таълим муассаларида Аллоҳга итоат қиладиганларни танқид қилишади бу йўлдан қайтаришади, гўёки турли ақидаларга аралашишни олдини олиш учун шундай қилишаётганини бот бот такрорлашади ва шу йўл билан ўзларини оқлашадими? Аллоҳ кечирсин ҳаммамизни Бу гапларим билан кимнидир ёмонламоқчи эмасман Фақат Аллоҳ олдида виждоним қийналётгани учун буларни ёзишга мажбур бўлдим. Қандай маслаҳат берасиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намозларни ўз вақтида ўқишни биз ва сизни йўқдан бор қилган ва хоҳлаганида бордан йўқ қилиб қўйишга ҳам қодир бўлган Аллоҳ буюрган. Намозга ҳеч қандай ҳолатда узр йўқ. Уни адо қилиш учун 4-9 дақиқа вақт кетади. Асрнинг вақти шомнинг вақти киргунича. Ўша вақт оралиғида ўқилса вақтида ўқилган бўлади. Кичикроқ зам қилиб бўлса ҳам бирор жойда ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 17:32 | Савол-жавоблар | 193 | Намоз
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намозларни ўз вақтида ўқишни биз ва сизни йўқдан бор қилган ва хоҳлаганида бордан йўқ қилиб қўйишга ҳам қодир бўлган Аллоҳ буюрган. Намозга ҳеч қандай ҳолатда узр йўқ. Уни адо қилиш учун 4-9 дақиқа вақт кетади. Асрнинг вақти шомнинг вақти киргунича. Ўша вақт оралиғида ўқилса вақтида ўқилган бўлади. Кичикроқ зам қилиб бўлса ҳам бирор жойда ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 17:32 | Савол-жавоблар | 193 | Намоз