Касбим халолми
Ассалому алайкум! Мен банка ходимлар билан ишлаш булими бошлиги лавозимида ишлайман. Менинг вазифам ходимларнинг ишга Кириши, бушаши, Бир лавозимдан бошкасига утиши, малака оширишга укишга боришини ташкилллаштириш ва буйрук билан расмийлаштириш, иш куни давомида ходимларнинг уз ишларини сифатли бажаришларини назорат килиш, ходимларнинг уз вактида ва белгиланган формада ишга келишларини назорат килиш, интизомни бузган ходимларга интизомий жазо куллаш тўғрисида буйрукларни чикаришдан иборат. Умумий айтсам, ходимлар билан боглик булган ишларни бажараман. Бу учун банк манга ойлик маош тулайди. Банкнинг даромад манбаи мижозларга берган кредитлардан келадиган фоиз хисобланади. ( 60-70фоиз даромади) Банк шу даромадидан ходимларга ойлик маош тулайди. Фоиз харомлигини, Рибо эканлигини биламан. Шунда менинг топган пулим хам харомми. Сайта берилган жавобларни укидим. Айрим холатда, (компьютер устасига берилган жавоб) уламолар ишлаш жойиз деганлар деган жавобни укидим. Шунда менинг холатимда кандай булади. Банкдаги бошликми, фаррошми богбонми хаммага банк уз даромадидан ойлик тулайди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фуқаҳолар “Тўғридан-тўғри кредит ишига аралашилмаса ишлаш жоиз” деб айтганлар. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 20:37 | Савол-жавоблар | 198 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фуқаҳолар “Тўғридан-тўғри кредит ишига аралашилмаса ишлаш жоиз” деб айтганлар. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 20:37 | Савол-жавоблар | 198 | Ҳалол ва ҳаром