Рамазондан 4 ой олдин сотилган нарсанинг закоти

Ассалому алайкум! Биз Рамазондан тахминан 4 ойча олдин бир мулкимизни сотган эдик, қиймати нисоб даражасига етади, шу пулдан закот бериладими ёки 1 йил турганидан кейинми? Бунга қадар нисобга етадиган пулимиз бўлмаган.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бир йил айлангач закот фарз бўлади, тижоратга тикилмасдан турса ҳам. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 02:34 | Савол-жавоблар | 147 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar