Гуноҳ ишлар

Ассаламу алайкум! Ҳамма келган мусибат биз ўзимизнинг маъсиятимиз сабаблик келади деган гапларга суянганда, олдинги солихларнинг хам ташвиш, гиналар уларнинг маъсияти туфайли келганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Ҳатто Уҳуд жангида саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларига итоатсизлик қилганлари учун катта талофат кўрганлар. Ҳолбуки улар бу ишни қасддан қилмаган эдилар. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 20:37 | Савол-жавоблар | 170 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar