Заруратда намозхоннинг олдидан ўтиш

Ассалому алайкум! Жумъа намозидан олдинги 4 ракат суннатга бироз кечикдим. Келсам охирги қатор суннатни ўқишни бошлашган. Улардан олдинги қаторда жой бор. Ўтиш учун намозхонларнинг олдини кесиб ўтишим керак. Шу вазиятда намозхонларнинг олдидан ўтиб суннатни ўқиганим тўғрими ёки суннатларини ўқиб бўлишларини кутиб фарз намозида ўтганим тўғрими? Кутсам суннатни тарк этишимга тўғри келади. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқиётганларни олдидан ўтишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:06 | Савол-жавоблар | 137 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar