Бобомнинг дуоси

Ассалому алайкум! Ҳар куни 88га кирган бобомга қарайман, ювинтираман, памперсларини алмаштираман. Кийинтираман чойларини бераман. Хотираларини ёқотяпдилар. Улар баъзан “Менга қарама керакмас” дейдилар. Йўқ деб ювинтириб қарасам мени қарғаб “мендан баттар бўлинглар” дейлар. Баъзида яхши дуо қилиб хурсанд бўладилар. Қарғиш дуолари ўтмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўтмайди. Хизматларини астойдил қилаверинг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 18:49 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar