Этикда таҳорат олиш

Ассалому алайкум! Таҳорат олганда оёқни ювмасдан намоз ўқиса бўладими? Мани ишим темир йўлда ишлаб чиқариш цехида. Асосан этик кийиб ишлаймиз. Тушлик 12:00 дан 13:00 гача. Илтимос бу саволдан қутқарсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Этик кийсангиз этигингизни қўнжиси тўпиғингдан тепада бўлса ва таҳорат билан кийган бўлсангиз маҳсига ўхшаб йиртиқлари бўлмаса бемалол этик устидан масҳ тортиб, ечмасдан намоз ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 20:59 | Савол-жавоблар | 145 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar