Ёлғон гувоҳлик
Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз, ёлғон гувоҳлик бериш катта гуноҳи кабиралигини билдим. Телефонимни автобусда ўғирлатдим, милиция ходимлари бир ойдан кейин топиб беришди. Ўрикзордаги бир магазин бир аёлга сотибди. Милиция ходими телефонимни қайтариб қўлимга топширтирди. Телефонимни ўғирлаганлар уч киши эди, иккитаси эсимда, биттасини эслаб қолмаганман. Милиция ва магазинчи ёнида бу гапларни айтдим. У одам телефонимни ўғирламаганимни айтди, лекин телефоним ўғирлаганидан ҳайратланмади, кимдан олганини айтмади ҳам. Милиционер пулим ҳам бор эди деб айтасиз, телефонимнингизни кимдан олганини шунда айтади, ўғриларни топамиз деди. Оғзаки,лекин барибир ёлғон гувоҳлик бердим. Яна гувоҳлик беришга чақирамиз, келасиз дейишди, хўжайинимга тушунтирдим бормайман, айтинг уларга деб. Хўжайиним гаплашдилар, бошқа безовта қилишмади. Лекин кейин нима гап бўлди билмайман. Бошида илмсизлигим туфайли ўғриларга ёрдам берганку деб ўзимни овутдим, энди бўлса бу ишимни охиратдаги жавобидан даҳшатга тушяпман. У одамнинг ҳам, милиция ходимининг ҳам исм-шарифини билмайман, орадан салкам икки йил ўтди, бир марта кўрганман, энди танимасам керак. Гуноҳимни қандай ювай, маслаҳат беринг. Ажратган вақтингизга рози бўлинг. Сизни Аллоҳ асрасин, ўзи мукофотласин. Олдиндан катта раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Истиғфор айтинг. Бошқа бунақа қилманг. Эҳтиётан қанча пул қўшиб айтган бўлсангиз ўшанча пулни фақир-мискинларга садақа қилиб юборинг. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 21:54 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Истиғфор айтинг. Бошқа бунақа қилманг. Эҳтиётан қанча пул қўшиб айтган бўлсангиз ўшанча пулни фақир-мискинларга садақа қилиб юборинг. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 21:54 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳалол ва ҳаром