Маслаҳатингизга муҳтожмиз
Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва бараукотуҳу Ҳазрат! Аллоҳдан Сизга узоқ умр ва мустаҳкам соғлиқ тилайман! Барча мусулмонлар бахтига соғ-омон юринг!Устоз бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим рухсатингиз билан:Бир одам аёли билан урушиб қолди ва аёл уйига кетиб қолди. Ўртада фарзанд бор. Бу урушнинг асосий сабаби ўша одамнинг ноўрин рашки ва қўпол муомалалари бўлган (энг ёмони, ўша одам ҳаром ичимликларни истеъмол қилади) , ва ўз навбатида аёлнинг одноклассник деган ижтимоий тармоққа кириб ўзининг курсдошлари (йигитлар ҳам) билан гаплашиб туриши бўлган. Ўша одам бу ёзишмаларни кўриб қолган ва аёлини урушган, натижада хотини кетиб қолган. Аёл 1 ойдан кўпроқ вақт уйида юрибди, ўз ҳоҳиши билан ажрашиш нияти бор. Бу одам қайнонасига аёлининг ўша тармоқда гаплашганини айтган, қайнонаси эса нима қипти гаплашса, ёмон иш қилмаса бўлдида - дебди. Ҳозир аҳвол энг нозик нуқтасида турибди, оила ажрашиб кетиши мумкин. Устоз мана шу вазиятда нима қилиш керак? Нима бўлса ҳам оилани сақлаб қолиш керакми (яъни, у аёл ижтимоий сайтларда гаплашиб туришини ҳам кечириб, кейинчалик тушунтиришларни йўлга қўйиб бунақа номаъқул ишларни қилдирмаслик шарти билан) ёки ажрашиш тўғри бўладими? Устоз саволим билан Сизни безовта қилганим учун узр сўрайман. Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва бараукотуҳу!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Оилани сақлаш керак. Тармоққа кирмаслик чораларини кўриш керак.
6 Май 2022, 21:54 | Савол-жавоблар | 165 | Долзарб саволлар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Оилани сақлаш керак. Тармоққа кирмаслик чораларини кўриш керак.
6 Май 2022, 21:54 | Савол-жавоблар | 165 | Долзарб саволлар