Қарзим бор бўлиб закот беришим керакми

Ассалому алайкум! Мен бир йил аввал оз-оздан пул йиғишни бошлаган эдим. Уйимни ипотека кредитига олганман, хали жуда катта қарзим бор, ойлигимдан оз-оздан орттириб онамга ойма ой бериб борганман ва акамни қарзлари борлиги сабабли йиғаётган пулимни ишлатишларига қарз сифатида рухсат берганман, ўзимнинг қарзим камаймяпти йилдан йилга ошиб боряпти, ўтган йилининг август ойида акамга берган қарзим суммаси нисобга етибди. Бу йилнинг августида бир йил бўлади ва хозирда акам у пулимни қайтаришга имкони йўқ, аммо менинг уйга беришим бўлган кредит суммам нисобдаги суммамдан бир неча баробар кўпроқ. Мен шунда хам акамда турган пулимдан закот тўлашим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёл бошингиз билан бугнақанги қарзларга журъат қилманг. Шу ҳолда вафот топсангиз, агар шаҳида бўлсангиз ҳам жаннатга кирмайсиз. Сиз тезроқ қарзларни ёпинг. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 21:54 | Савол-жавоблар | 150 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar